Жаҳон | 16:30 / 24.10.2017
15187
1 дақиқада ўқилади

ИШИД Суриянинг қанча ҳудудини назоратда ушлаб тургани айтилди

Фото: ТАСС

ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Сурия ҳудудининг 5 фоизини назорат остида ушлаб турибди, дея маълум қилди Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«ИШИД бугунги кунда 5 фоиздан камроқ ҳудудни қўлида сақлаб турибди, Россия ҳаво-космик кучлари амалиёти бошланишидан аввал эса ИШИД Суриянинг 70 фоиз ҳудуди устидан назоратга эга эди», - деди Шойгу.

Унинг таъкидлашича, Россия авиацияси икки йил ичида 948 та машғулот лагери, 666 та қурол-аслаҳатлар ишлаб чиқариш бўйича завод ва устахона, шунингдек, жангариларнинг 1,5 мингта ҳарбий техникасини йўқ қилган.

Мавзуга оид