Жаҳон | 20:00 / 24.10.2017
7379
2 дақиқада ўқилади

Кувайт амири: Форс кўрфазидаги инқироз чуқурлашмоқда

Фото:aa.com.tr

Форс кўрфазида инқироз давом этиши минтақадаги давлатлар ва халқлар учун вайронкор оқибатларга олиб келади, деб айтди Кувайт шайҳи Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ.

Унинг айтишича, Форс кўрфазида чўзилиб кетган инқироз чуқурлашиш тенденциясига эга. 

"Биз бу турдаги тенденцияларнинг хавфини англашимиз даркор, у минтақавий ва халқаро ихтилофлар вақтида кескинликни янада кучайтириши мумкин. Инқироз Форс кўрфази давлатлари ва халқлари учун ўта вайронкор оқибатларга олиб келиши мумкин", деб айтган ас-Сабоҳ.

Ас-Сабоҳнинг айтишича, Кувайт минтақада парчаланиш бўлмаслиги учун Қатар ва араб давлатлари ўртасидаги ихтилофни тартибга солишда воситачилик қилмоқда.

Амирнинг айтишича, узоқ давом этаётган инқироз туфайли Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги лигаси парчаланиб кетишига шароит вужудга келмоқда.

5 июнда Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив, Маврикий Доҳа билан дипломатик алоқларни узишини эълон қилган.   

Кейинроқ Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган 4 араб давлати Қатарга 13 та талабдан иборат рўхайтни топширган. Қатар бу талабларни бажариб бўлмас деб атаган. 

Мавзуга оид