Олимлар бош мия ишини яхшилаш усулини топдилар
Канададаги Макгил Университети ва HRL Laboratories тадқиқотчилари ўрганиш қобилиятини оширадиган қурилма ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда DailyMail нашри хабар бермоқда.
Миянинг электр стимуляторини яратиш АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболлари тадқиқот лойиҳалари бошқармаси томонидан молиялаштирилди.
Қурилмада мия катта ярим шарларидаги хотира, эътибор ва қарор қабул қилиш каби функцияларга жавоб берадиган префронтал қобиғига таъсир қилувчи доимий токдан фойдаланилади. Ишланмани қўллаш миянинг турли соҳалари орасидаги алоқани оширади, бу эса тезроқ ўрганишга ёрдам беради. Электродлар жарроҳлик усулларисиз бошга бириктирилади.
Қурилма макакаларда синовдан ўтказилди, улар визуал белгилар ёрдамида овқат жойлашган ерни аниқлашлари керак бўлган. Ҳайвонларга белгилар ва озиқ ўртасидаги алоқани аниқлашни ўрганиш учун 22 та уриниш керак бўлди. Бироқ, доимий ток қўлланилганидан сўнг, улар буни 12 уринишда уддалашди.
Тадқиқотчиларнинг умид билдиришича, уларнинг усуллари маъқулланади ва фаол тарзда, жумладан қуролли кучлар томонидан ҳам қўлланилади.
Мавзуга оид
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024