Орбан: Шарқий ва Марказий Европа давлатлари ноқонуний миграцияга қаршилик кўрсата олди
Шарқий ва Марказий Европа давлатлари ноқонуний миграцияга қаршилик кўрсата олди. Европада бу ҳудуд муҳожирлардан холи ягона ҳудуддир, деб айтди 23 октябрда Венгриядаги 1956 йилги инқилобнинг нишонланиши муносабати билан сўзлаган нутқида Венгрия бош вазири Виктор Орбан.
"Мистик молиявий куч Европани замонавий миграция, миллионлаб муҳожирлар ва қочқинлар билан "мукофотлади". Бу режа Европадан аралаш қитъани ҳосил қилиш учун ўйланган, бироқ биз қаршилик кўрсата олдик. Поляклар, чехлар, словаклар, руминлар ва венгрлар бу жараёнда бирлашишимиз лозим", деб айтди Орбан.
Austria Press Agency нашрининг ёзишича, Орбан "Шарқий ва Марказий Европани бутун Европада муҳожирлардан холи ҳудуд" деб атади. Европадаги ҳар бир янги сайлов аҳоли ўз тақдирини ўзи ҳал қилишни ва сиёсий вазиятни ўз қўлига олишни истаётганини кўрсатмоқда. "Биз хавфсиз, адолатли, насроний ва эркин Европани истамоқдамиз", деб ўз сўзларини якунлаган Орбан.
23 октябрда Венгрияда совет тузумига қарши 1956 йилги инқилобни нишонлайди. Шу йилнинг 11 ноябрида инқилоб собиқ иттифоқи қўшинлари томондан бостирилган. Собиқ иттифоқ ўшанда Шарқий блокка кирувчи давлат устидан назоратни сақлаб қолиш учун куч ишлатишга тайёрлигини илк бор намойиш қилган.
Мавзуга оид
15:35 / 14.11.2024
Ўзбекистонда Венгрия саноат парки ташкил этилади
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:30 / 23.10.2024