ITEP: Apple офшор ҳисобларда 246 млрд доллар сақлайди
Apple компанияси офшор ҳисобларда 246 млрд долларга яқин пул сақлайди. Бу ҳақда АҚШнинг солиққа тортиш ва иқтисодий сиёсат институти (ITEP) ҳисоботида айтилган, деб ёзмоқда The Bell.
ITEP’нинг баҳолашича, Apple АҚШ бюджетига тахминан 76,7 млрд доллар кам солиқ тўлаган. Бундай компанияларнинг етакчи учталигига Pfizer фармацевтик компанияси ва Microsoft ҳам кирган. Уларнинг офшорларда сақлаётган маблағлари мос равишда 199 ва 142 млрд долларни ташкил қилади.
Fortune’нинг 500 та энг йирик компаниялар рўйхатига кирувчи ташкилотлар ҳаммаси бўлиб офшор ҳисобларда 2,6 трлн доллардан кўпроқ маблағ сақлайдилар. Бунда Apple, Pfizer, Microsoft ва General Electric компаниялари ҳисобига бу қийматнинг чорак улуши, Fortune 500 рўйхатидан ўрин олган 30 та компания ҳисобига офшорларда сақланувчи 1,76 трлн доллар тўғри келади.
2016 йил августда Европа Иттифоқи Apple’га солиқ эътирозлари билдирганди. Маълумотларга кўра, Ирландия Apple’га 13 млрд долларлик солиқни тўлдашдан қочишга имкон берган. Декабрда компания унга билдирилган эътироз устидан шикоят қилган.
Мавзуга оид
18:01 / 14.10.2024
Ақлли кўзойнак ва камерали AirPods: яқин йилларда Apple’дан қандай маҳсулотларни кутиш мумкин?
19:46 / 11.10.2024
Хитойда iPhone ишлаб чиқарувчи завод ходимлари ҳибсга олинди
20:57 / 07.10.2024
Apple янги қурилмаларни ҳар йили чиқаришни тўхтатади — ОАВ
21:11 / 05.10.2024