Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайт хавфсиз эканини қандай аниқлаш мумкин? SSL-сертификати нима?
Сертификат сайтнинг рақамли имзоси бўлиб, тармоқ бўйича маълумотларни узатишда протоколни ҳимоя қилиш учун зарур бўлади. Соддароқ қилиб айтилганда, у сайт ва фойдаланувчининг хавфсиз боғланиши таъминлаб беради. Шунингдек, сертификат орқали фойдаланувчи сайт ҳақида кўплаб саволларига жавоб топиши мумкин. Масалан, ресурслар кимга тегишли ва сайтнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин.
Сайтнинг ҳимояланганлигини билиш мумкинми?
Албатта, манзил ёзилган қаторга (URL) эътибор қилсангиз, яшил ёзув билан сайтнинг қайси компанияга тегишли экани билдирилган бўлади. Бундан ташқари http протоколига с (secure - хавфсиз) қўшимчаси қўшилади.
Қонунга хилоф иш қилинмаганда ҳам, нега сайтнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш керак?
Интернет сайтдан фойдаланган ҳар бир фойдаланувчи ўзи ҳақида кўплаб маълумотларни ошкор этади. Агар сайтнинг SSL-сертификати бўлмаса, киритилган шахсий маълумотлар учинчи шахс томонидан ўғриланиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун, интернет-дўкон, банк, тўлов тизимлари ва ижтимоий тармоқларга ташриф буюрганда сайт сертификатига эътибор қилинг.
Сертификати мавжуд сайтлар хакерлар ҳужумига учрамайдими?
Хакерлар учун сайтнинг ҳимоя деворини бузиб кириш, сертификати бўлса ҳам, ҳеч қачон ошиқча қийинчилик туғдирмайди. Бу ерда масала фойдаланувчининг киритаётган ахборотлар йўлагини тутиб олиш ҳақида кетмоқда. Қолаверса, фойдаланувчи ишончли манбага мурожаат этганини билиши даркор.
Сертификат қандай кўринишларда бўлиши мумкин?
SSL-сертификатдан ташқари, турлича ҳимоя воситалари бор. Аввало, улар домен ва субдоменларнинг сони билан фарқланади. Ундан ташқари, SSL-сертификатлари бутун дунё бўйича тасдиқланган 10га яқин марказ томонидан тақдим этилади.
Мавзуга оид
22:20 / 15.01.2026
Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
14:06 / 02.01.2026
Маҳаллий товар сертификати харажатлари компенсация қилинади
08:48 / 24.12.2025