Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
Ўзбекистонда педагогика олий таълим муассасалари битирувчилари учун яна бир янги имконият яратилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, бўлажак ўқитувчилар якуний аттестация билан бир вақтда, ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида ҳам иштирок этиши мумкин бўлади.
Фото: Тa'lim.uz
Мазкур тартибни жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Таклиф этилаётган янги тартибга мувофиқ, 2028-2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029-2030 ўқув йилидан эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи курс талабаларига ушбу имконият тақдим этилади.
Янги тартибга кўра, битирувчи талабалар якуний давлат аттестациясидан ўтиш билан бирга касбий сертификатлаш синовларида ҳам қатнашиши мумкин. Агар улар ушбу синовларни муваффақиятли топширса, мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатга эга бўлади.
Бу янгилик педагогика соҳасида фаолият бошламоқчи бўлган ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки амалда давлат ёки нодавлат олий таълим ташкилотини тамомлаб, мактабга педагогик касб бўйича биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчилардан бир йил ичида касбий сертификат олиш талаб этилади. Янги механизм эса ушбу жараённи анча енгиллаштириб, битирувчиларга меҳнат фаолиятини бошлаш арафасидаёқ зарур ҳужжатни қўлга киритиш имконини бериши мумкин.
Бу амалиёт педагог кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатиши, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини эртароқ аниқлаш ҳамда таълим муассасаларига малакали кадрларни жалб этиш жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:24 / 01.03.2026
Ўқитувчиларнинг амалдаги сертификатлари муддати тугамагунича малака тоифаси туширилмайди – вазирлик
12:38 / 13.02.2026
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
18:22 / 07.02.2026