Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россиядаги ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг ваколатхонаси очилмоқда
Адлия вазирлиги Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ассоциациянинг манфаатларини ифода этиш, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг миграция муаммоларини ҳал этишдаги тажрибасини ўрганиш ҳисобланади.
Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 50/59 “А”-уй.

Мавзуга оид
07:53 / 03.09.2025
Полшада мушкул аҳволда қолган уч фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
15:22 / 02.09.2025
Россиядан 16 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:30 / 01.09.2025
Олмаотада мушкул аҳволда қолган она ва икки фарзанди олиб келинди
08:23 / 01.09.2025