Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси доирасида амалга оширилди.
Дипломатлар Г.Р. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини Олмаота-Тошкент йўналишидаги авиақатнови билан ватанга етиб олишини таъминлади.
Ватандошлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими вакиллари томонидан Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Шунингдек, уларга психологик, моддий ва бошқа масалаларда зарур ёрдам кўрсатиляпти.











