Huawei «International House» лицейига «Smart Class» совға қилди
Телекоммуникацион ва АКТ ечимлари бўйича дунёда етакчилар қаторида бўлмиш “Huawei Tech Investment Tashkent” ХК МЧЖ компанияси («Huawei» бренди) шунингдек, мобиль қурилмалар яратишда ҳам ўз брендини фаол илгари суриб келмоқда. Бундан ташқари, инновацион қарашларга таянган ҳолда, компания таълим, тиббиёт, транспорт хизматлари ва жамоат хавфсизлиги соҳаларида ечимлар таклиф этмоқда. Компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири (2012-2014 йиллар) «Электрон таълим» (e-Learning) бўлиб, у Ўзбекистоннинг кўплаб ўқув юртларида татбиқ этилганди.
«Smart Class» ечими компания учун янги йўналиш бўлиб, унинг ёрдамида ўқувчилар интерфаол режимда ўқитувчи билан уланиши ва ҳам умумий, ҳам индивидуал вазифалар олиши мумкин. Бундан ташқари, синф видео-конференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, лицей ўқитувчилари ва ўқувчиларида чет эллик маърузачилар ва мутахассислар билан масофадан туриб тажриба алмашиш имкониятини беради. Келгусида лицей раҳбарияти ушбу ечимнинг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда он-лайн видео-дарслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш зарурки, “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.
Лойиҳанинг асосий мақсади – таълим муассасаларига замонавий технологияларни жорий қилиш ва ўқув жараёнини янада такомиллаштиришдан иборат. “Ақлли ечимлар”нинг муаллифлари билимларнинг ягона электрон базасини яратишни таклиф қилишяпти. Ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда у Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлайди ва мамлакат таълим тизимини янада юқори даражада ривожлантиришга хизмат қилади.
“Huawei компанияси таълим тизимини глобал кўламда ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга ва дунёнинг 150 дан зиёд университети билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Ўзбекистонда Huawei 164 та объектда, шу жумладан ОЎЮларнинг 1000Mb (Gigabit Ethernet) тезликда магистрал тармоғига уланган йирик факультетлари ва уларнинг филиалларида «Электрон таълим» (Е-Learning) бирлашган ягона тармоғи ташаббуси билан чиққан. Ушбу тажриба бизга мижозлар талабини яхшироқ тушунишга ва таълим сифати самарадорлигини ва ёш иқтидорларни ўқитиш даражасини ошириш учун коммуникацион ускуналарни такомиллаштиришга ёрдам берди”, - дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.
Айтиш жоизки, «smart» технологиялари асосида Huawei компанияси 2016 йилда ТАТУ қошида HAINA авторизацияланган академиясини очган, ҳар йили телекоммуникациялар бозори талабидан келиб чиққан ҳолда, уни 200 дан ортиқ мутахассислар битириб чиқиши режалаштирилмоқда. Мазкур йилнинг бошида компания томонидан хитой тилини ўқитишга ихтисослаштирилган 59-сонли ўрта таълим мактабига илк «Smart Class» совға қилинганди. Навбатдаги «Ақлли Синф»ни Huawei “International House” лицейида ўрнатмоқда.
«Ушбу «Смарт синфни» лицейимизга берилиши биз учун катта масъулият. Мақсадимиз келажак авлодга, лицейимизнинг ёш истеъдодларига энг янги технологиялар ёрдамида янада кўпроқ ютуқларга эришиш ва ўз билимларини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш мумкинлигини кўрсатишдан иборат. Биз Huawei компаниясининг энг замонавий технологиялари кўмагида таълимнинг транспарент тизимини киритиш ва маълумотлар базасини яратишни кўзда тутмоқдамиз. Шунда лицейнинг ҳар бир ўқувчиси узоқдан туриб ёки тармоқ ичида лицейнинг академик тақвимига киритилган у ёки бу фанни чуқурроқ ўрганиши мумкин. Бундан ташқари видео-конференция тизими ёрдамида биз халқаро миқёсга чиқишни ҳамда ўқувчиларимизга масофадан таълим бериш учун чет эллик маърузачилар ва мутахассисларни таклиф этиш ниятидамиз”, - деди International House лицейининг директори Алишер Тиллаев.
Huawei'нинг «Smart Class»и бу ўзига хос платформа бўлиб, «Zenitar» маҳаллий компанияси билан биргаликда яратилган замонавий технологияларнинг ягона комплекс тизимга бирлаштирилганидир. Ушбу синов лойиҳаси International House лицейида муваффақиятли ишга туширилса, келажакда Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари кўмагида «Smart Class» концепциясини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламда ишга туширишни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023