Huawei Жаҳон мобил конгресси “MWC Barcelona 2026”да саккизта нуфузли Global Mobile (GLOMO) мукофотини қўлга киритди. Ушбу мукофотлар қуйидаги йўналишларни қамраб олади: Энг яхши мобил тармоқ инфратузилмаси, СИ асосидаги энг яхши тармоқ ечими, Энг яхши ер усти бўлмаган тармоқ ечими, Уланган истеъмолчилар учун энг яхши мобил оператор хизмати, Уланган соғлиқ ва фаровонлик учун энг яхши мобил инновация, Энг яхши FinTech ва рақамли савдо инновацияси, Мобил технологиялардан фойдаланиш орқали қулайлик ва инклюзияни таъминлаш бўйича энг яхши ечим ҳамда Болалар ва ёшлар ҳаётини яхшилаш учун энг яхши мобил инновация.

GSMA’нинг GLOMO мукофотлари глобал мобил алоқа саноатидаги энг нуфузли ва таъсирли мукофотлардан бири бўлиб, мобил технологиялар, инновацион иловалар ва саноат ривожига катта ҳисса қўшган компаниялар ва шахсларни эътироф этиш учун берилади. Ушбу мукофотлар соҳа етакчи мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Энг яхши мобил тармоқ инфратузилмаси (Best Mobile Network Infrastructure)

Huawei ультра кенг полосали алоқа, кўп антеннали технологиялар ва энергия самарадорлиги учун қатор инновацион ечимларни ишлаб чиқди. Улар барча частота диапазонларида 5G’га ўтишни қўллаб-қувватлайди. Ушбу инновациялар операторлар томонидан 5G-A эволюцияси учун мўлжалланган, юқори самарадорликни таъминлайдиган ва жуда кам энергия сарфлайдиган, СI асосидаги ҳамда осон жорий этиладиган мобил тармоқларни қуришда қўлланди. Бу ечимлар глобал алоқа саноати учун янги мезон ўрнатди.

СI асосидаги энг яхши тармоқ ечими (Best AI-Powered Network Solution)