Жаҳон | 21:50 / 26.10.2017
11033
4 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон 70 ёшни қаршилади

Фото: Reuters

Ҳиллари Дайан Родэм 1947 йилнинг 26 октябрида Чикагода туғилган. У бўлғуси турмуш ўртоғи ва АҚШнинг бўлғуси президенти Билл Клинтон билан нуфузли Йель университетида юридик билимларни эгаллаётган даврида танишган. Ҳиллари ҳаётининг аксарият қисмини турмуш ўртоғининг сиёсий карьераси соясида ўтказди, бироқ ўзининг ҳам сиёсатга қизиқиши катта бўлган. Тақдир тақозоси билан Моника Левински билан боғлиқ можаро нафақат Хилларига нисбатан ҳурмат уйғотди, балки унинг сиёсий карьерасига ҳам туртки берди. Ўшанда, 1998 йилда бутун мамлакат у ва турмуш ўртоғи учун оғир дамларда Хилларининг муносиб хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатган.

Билл Клинтоннинг президентлик даври ниҳоясига етгач, Ҳиллари дастлаб Нью-Йорк штати сенатори бўлди, 2008 йилда эса Демократик партия праймеризида бўлғуси президент Барак Обама билан рақобатлашди. Шундан сўнг муҳим лавозимлардан бири - давлат котиби лавозимида фаолият юритди ва қаттиққўл дипломат сифатида ном қозонди. 2016 йилда Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти сайловларида демократлар номзоди бўлди - у сайловчилар овози сони бўйича республикачилар вакили Дональд Трампни ортда қолдирди, бироқ танловчилар овози сонига кўра мағлуб бўлди. 70 ёшни қаршилаган собиқ президентнинг турмуш ўртоғи, собиқ давлат котиби ва собиқ президентликка номзод Ҳиллари Клинтон фотогалереямизда.

Фото:: Brian Snyder/Reuters
Фото:: Jonathan Ernst/Reuters

Собиқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг "Бутун бир қишлоқ керак" китоби нусхаси билан, 2017 йилнинг сентябри

Фото:: Mary Turner/Reuters

Ҳиллари Клинтон ўз номидаги ҳуқуқ мактабининг тантанали очилишида, 2017 йилнинг 14 октябри

Фото:: Wikimedia Commons

Ҳиллари Клинтон болалигида

Фото:: Wellesley College Archives/Reuters

Ҳиллари Клинтон Уэллсли коллежи олдидаги Вабан кўлида

Фото:: Wellesley College Archives/Reuters

Ҳиллари Клинтон (ўртада) Уэллсли коллежидаги талабалар намойишида

Фото:: Wikimedia Commons

Билл ва Ҳиллари Клинтон ёшликда, 1971 йил

Фото:: A. Lynn/AP

Ҳиллари Клинтон, 1985 йил

Фото:: DONALD R. BROYLES/AP

Билл ва Ҳиллари Клинтон янги туғилган қизлари Челси билан, 1980 йил

Фото:: Andrew Savulich/AP

Ҳиллари Клинтон новвойхонада, Нью-Йорк, 1992 йил

Фото:: Jim Young/Reuters

Барак Обама ва Ҳиллари Клинтон Филадельфиядаги Демократик партия съездида, 2016 йил

Фото:: Jim Watson/AP

Владимир Путин ва Ҳиллари Клинтон, 2012 йил

Фото:: Brian Snyder/Reuters

Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон дебатларда

Фото:: Kevin Lamarque/Reuters

Ҳиллари Клинтон Триполида ливиялик аскарлар билан, 2011 йил

Фото:: Reuters

Ҳиллари Клинтон Босния ва Герцеговинадаги америкалик аскарлар базасида, 1996 йил

Фото:: Jim Young/Reuters

Ҳиллари Клинтон Филадельфиядаги Демократик партия съездида, 2016 йил

Фото:: Brian Snyder/Reuters

Билл ва Ҳиллари Клинтон Филадельфиядаги сайлов олди кампанияси вақтида самолёт бортида, 2016 йил

Фото:: Luc Novovitch/Reuters

Ҳиллари Клинтон Оқ уйда Рождество торти билан, 1995 йил

Фото:: Reuters

Билл ва Ҳиллари Клинтон Вашингтондаги тантанали кечки овқатда, 1993 йил

Фото:: Reuters

Ҳиллари Клинтон Канзас-ситидаги шифохона зиёрати вақтида болаларга китоб ўқиб бермоқда, 1997 йил

Фото:: Rick Wilking/Reuters

АҚШнинг биринчи хоними Ҳиллари Клинтон ва қўшиқчи Барбара Стрейзанд президент Билл Клинтон иштирокидаги тадбирда, 1995 йил

Фото:: David Maris/Univision

Ҳиллари Клинтон суратларидан коллаж

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид