Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда заводдаги портлаш туфайли камида 47 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Бантен вилояти Тангеранг шаҳрида жойлашган пиротехника воситалари (мушак-ракеталар) тайёрланадиган заводда портлаш рўй берди. Охирги маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 47 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, ўнлаб кишилар жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий нашрларда ёзилишича, қурбон бўлганларнинг барчаси завод ишчилари эди.
Ҳозирча ҳодиса сабаблари маълум эмас. Ўт ўчириш хизмати ходимлари завод биноси портлаш ва ундан кейин бошланган ёнғин туфайли бутунлай яксон бўлгани ҳақида маълум қилишган.
Ушбу завод 6 ҳафта илгари иш бошлаган эди.