Ўзбекистон | 15:50 / 26.10.2017
35975
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 54 мамлакатига визасиз ташриф буюриши мумкин

Passport Index маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролик паспорти билан 54 мамлакатга виза расмийлаштирмасдан ёхуд аэропортнинг ўзида ҳужжатлаштирган ҳолда ташриф буюриш мумкин.

Ана шундай имконият билан ташриф буюриш мумкин бўлган давлатлар қаторида Боливия, Барбадос, Эквадор, Эрон, Индонезия, Ливан, Таиланд ва Филиппин каби давлатлар бор. Дунёнинг энг кучли паспортлари рўйхатини Сингапур фуқаролиги бошқариб турибди. Айтиш жоизки, Сингапур паспортига эга киши дунёнинг 159та давлатига имтиёз билан ташриф буюриши мумкин.

Иккинчи поғонада Германия, шунингдек, кучли учликни Швеция паспорти якунлаб берган. АҚШ паспорти билан 154та, БАА ҳужжати билан эса 128та мамлакатга визасиз кириш мумкин.

МДҲ давлатлари ичида Украинанинг паспорти бошқа давлатларникидан катта устунликка эга, негаки, украинлар жорий йилда эълон қилинган имтиёз бўйича Европа Иттифоқига визасиз ташриф буюриши мумкин бўлди. Бундан ташқари, ушбу рўйхатда Россия 41-ўринда, Қозоғистон 56-ўринда қайд этилган.

Мавзуга оид