Жарроҳлар аёлга сочлари билан бирга бутунлай шилиниб кетган бош терисини тикиб қўйишди
Япониялик жарроҳлар бахтсиз ҳодиса туфайли бош териси сочлари билан бутунлай шилиниб кетган аёлни муваффақиятли операциядан ўтказишди. Бу мамлакатдаги иккинчи шундай жарроҳлик амалиёти. Ҳодиса ҳақида BMJ Case Reports журнали хабар бермоқда.
Аёлнинг сочлари йигирув цехидаги машина механизмига илакишиб қолган. Бош териси бурунга қадар бутунлай шилиниб кетган. Тўрт соатдан кейин эса пластик жарроҳлар уни ўз жойига қайтариб тикиб қўйишди. Шифокорлар бошнинг фақатгина ўнг қисмида нормал қон айланишига эришишган. Шунингдек, улар зарарланган нервларни ҳам бирлаштира олишмади.
Икки ҳафта ўтиб чап кўз олдида ҳажми 3х4 см. бўлган қуруқ тери қисми пайдо бўлди. Жарроҳлар ўлган тўқималарни олиб ташлаб, унинг ўрнига аёл танасидан олинган тери қисмини қўйишди. Бемор операциядан икки ой ўтиб ўзини яхши ҳис эта бошлади, унинг сочлари ўса бошлаган. Бошнинг чап қисмида улар камроқ бўлган, бу қон айланиши тизимининг бузилиши билан боғлиқ.
Бир йил ўтиб аёлнинг аҳволи анча яхшиланди. Сочлар ўсишда давом этган, у кўзини юмиши ва очиши мумкин бўлди, шунингдек, ўнг қошини ҳам учиришга қайта ўрганди. Бундан ташқари, бош терисининг ҳис этиш функциялари тикланган. Буларнинг бари асаб толалари мустақил равишда тикланганидан дарак беради, дея аниқлик киритишмоқда мақола муаллифлари.
Мавзуга оид
18:48
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024