Жаҳон | 11:20 / 27.10.2017
4887
1 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти санкцияларни мувофиқлаштирувчи лавозимини тугатди

Фото: AP

АҚШ Давлат департаменти санкцияларни мувофиқлаштирувчи лавозими тугатилишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда РИА Новости идора вакилига асосан.

"Ҳа, биз ўтган ойда конгрессни қатор махсус элчиларга оид, шу жумладан санкциялар сиёсати бўйича махсус мувофиқлаштирувчи лавозими тугатилишига доир тегишли ўзгартиришлар таклиф этилганини хабардор қилдик. Унинг ваколатлари сиёсий режалаштириш ходимларига берилади", - деган Давлат департаменти вакили.

Аввалроқ, Foreign Policy журнали давлат котиби Рекс Тиллерсон Давлат департаментида санкциялар бўйича мувофиқлаштирувчи лавозимини тугатгани ҳақида хабар берганди. Бу лавозимда элчи даражасидаги амалдор ишлаган. Давлат департаменти вакилининг баёнотига кўра, бу "янги маълумот эмас".

Журнал маълумотларига кўра, энди бу функцияларни сиёсий режалаштириш бўйича офис раҳбари ўринбосари Дэвид Тесслер бажаради.

Мавзуга оид