Ўзбекистон | 21:45 / 27.10.2017
13626
1 дақиқада ўқилади

Рогозин: Россия Ўзбекистонга мудофаа саноатини қайта тиклаш учун кўмак кўрсатади

Фото: «РИА Новости»

Тошкентда меҳмон бўлиб турган Россия ҳукумати раҳбари биринчи ўринбосари Дмитрий Рогозин Ўзбекистон раҳбариятига ҳарбий саноат маҳсулотларининг нархларини шакллантириш тизимини ташкиллаштириш ва саноатини ривожлантиришни режалаштиришда ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди, деб ёзади ТАСС.

Россия ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Дмитрий Рогозин Тошкентда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда бош вазир Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра Россия Федерацияси ҳарбий-саноат комиссияси (РФ ҲСК) Ўзбекистон мудофаа саноатини қайта тиклаш ишларида маслаҳат кўмаги кўрсатиши ҳақида маълум қилган.

«ҲСК ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар учун нархларни шакллантириш тизимини қай тариқа ташкиллаштириш, қуролланишни ривожлантириш ва саноатни шунга тайёрлашни режалаштиришнинг узоқ муддатли дастурини қандай шакллантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатади», — деди Россия бош вазири биринчи ўринбосари.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид