Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп янги қонунни имзолади: довуллардан жабрланганларга 36,5 млрд. доллар ажратилади
АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни аввал Конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан қабул қилинган, мамлакатнинг довуллар ҳамда ўрмон ёнғинларидан жабрланган туманларига ёрдам кўрсатиш учун 36,5 млрд. доллар ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
Умумий маблағдан 18,7 млрд. фавқулодда ҳолатлар бўйича Федерал бошқармага мўлжалланган. У Техас, Флорида ва Пуэрто-Рикога зарба бўлиб тушган довуллар оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланади. Бу маблағлар аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш мақсадида ҳам фойдаланилиши мумкин. Яна 16 млрд. доллар бошпанасидан айрилган маҳаллий аҳолига суғурта тўловларини амалга ошириш учун ишлатилади.
Қонун лойиҳасига кўра, Калифорнияда ўрмон ёнғинлари билан кураш олиб бораётган ўт ўчириш хизматлари бюджетдан 576,5 млн. доллар олади. Қолган 1,27 млрд. эса Пуэрто-Рико аҳолисига озиқ-овқат харид қилишга йўналтирилади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026