Доналд Трампга доир махфий маълумотларни тўплашга ким буюртма бергани маълум бўлди
АҚШ президенти Доналд Трампга нисбатан махфий маълумотларни тўплашга доир биринчи ким буюртма бергани маълум бўлди. Бу The Washington Free Beacon консерватив нашридир, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.
2015 йили мазкур нашриёт раҳбарияти Fusion GPS фирмасини ёллаб, Республикачилар партиясидан президентликка номзодлар, шужумладан Трампга қарши маълумотларни тўплашни сўраган.
The Washington Free Beacon бир йил ўтгач, 2016 йил майида Fusion GPS фирмасидан қидирув ишларини тўхтатишни сўраган. Чунки Трамп бу вақтга келиб партиядан етакчи номзод бўлган эди. Бироқ масаланинг бошқа бир томони ҳам бор. 2016 йил апрелида айни шу фирмани миллиардер сиёсатчининг нуқсонли томонларини топиш мақсадида демократлар ҳам ёллаган.
NYT нашрининг қайд этишича, ўша бир йил мобайнида олинган маълумотлар Трампга нисбатан маълумотлар манбаси бўлиб хизмат қилмоқда. У 2017 йил январида эълон қилинганди. Айни шу нарса президентнинг Россия билан алоқалари хусусида суриштирув ишлари бошланишига асос бўлди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024