18:06 / 28.10.2017
29764

Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум 

Фото: MMA Fighting

UFC Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди. У Лас-Вегасда 30 декабрь куни, UFC 219 катта мусобақасида бўлиб ўтади. Россиялик жангчининг рақибига бразилиялик Эдсон Барбоза айланди.

Хабиб учун бу UFC’да 12 ой ичидаги биринчи жанг бўлади. Сўнгги бор у ўтган йилнинг ноябрида Майкл Жонсон билан учрашиб, уни мағлуб этганди.

Жорий йилнинг мартида Нурмагомедов UFC'нинг енгил вазндаги вақтинчалик унвони учун Тони Фергюсон билан жанг қилиши лозим эди, бироқ жанг арафасида соғлиғида юзага келган муаммолар туфайли шифохонага тушиб қолди.

Эдсон Барбоза – UFC’даги энг кучли енгил вазндаги жангчилардан бири. Бразилиялик айни дамда дивизионда  Конор МакГрегор (чемпион), Тони Фергюсон (вақтинчалик чемпион) ва Хабибнинг ўзидан сўнг энг кучли бўлиб турибди.

Top