Жаҳон | 21:26 / 28.10.2017
13735
2 дақиқада ўқилади

Оролчада мохлардан "ЁРДАМ" сўзини тузиб чиққан эркак қутқарилди

Болтиқ денгизида бир ўзи қайиқда сузиб, фалокатга учраган россиялик Швеция соҳилларида қутқариб олинди. Қутқарувчилар уни кичик оролчада пайқаб қолишган. У эътиборни жалб қилиш мақсадида оролчада мохлардан инглизча "Help" (Ёрдам) сўзини тузиб чиққан.

Эркакнинг исми маълум қилинмаган. Россиянинг Швециядаги ваколатхонасида россияликнинг қутқариб олингани ҳақидаги хабарга ҳеч қандай изоҳ берилмаган. 

Эркак шифохонага олиб борилган, унинг ҳаётига нимадир хавф солаётгани ҳақида маълумот берилмаган. 

SVT’нинг хабар қилишича, 23 октябрда россиялик Стокгольмдан қайиқда Испания томон жўнаган. Икки кундан кейин у яқинлари билан алоқага чиқмай қўйган. Шундан кейин сайёҳнинг яқинлари Швециянинг тегишли идораларига мурожаат қилишгач, қидирув ишлари бошланган.   

27 октябрь эрталаб қутқарувчилар денгизда сайёҳга тегишли буюмларни аниқлашган. Бу эса сайёҳнинг қайиғи фалокатга учрагани, уни "тирик ҳолда топиш имконияти кичиклигини" англатган. Бироқ бир неча соатдан кейин эркак оролчада топилган.  

Қайиқнинг фалокатга учрашига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид