Жаҳон | 08:19 / 28.10.2017
8897
1 дақиқада ўқилади
Шотландия ҳукумати Каталониянинг позициясини ҳурмат қилишини айтди
Шотландия ҳукумати Каталония ҳукумати позициясига ҳурмат билдирди, бироқ мухториятнинг мустақиллигини тан олмади. Бу ҳақда Шотландия ташқи ишлар вазири Фиона Хислопга иқтибос келтирган ҳолда "Би-би-си" хабар бермоқда.
Хислопнинг баёнотида Шотландия Каталония ҳукумати позициясини тушуниши ва ҳурмат қилиши айтилган. Шунингдек, баёнотда Каталонияда ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқи бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Хислоп баёноти сўнгида Испания ва Каталонияни мулоқотга чақирган.
27 октябрда Каталония ўз мустақиллигини эълон қилди. Шундан кейин Испания сенати конституциянинг Каталония Мадриддан бошқарилишини кўзда тутувчи моддасини қўллашга овоз берган.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024