Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияга навбатдаги тўфон ўз таъсирини кўрсатмоқда
Японияда "Саола" тўфони сабабли 2 киши жабр кўрди, 50 дан кўпроқ ички авиарейс бекор қилинди, оммавий равишда электр энергия узилишлари рўй берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айни вақтда тўфон марказидаги шамол тезлиги сониясига 30 метрни, кучайганда эса 45 метрни ташкил қилмоқда. "Саола" шарқий-шимолий йўналишда ҳаракатланмоқда. Тахмин қилинишича, тўфон 29 октябрь кечга яқин Токио жойлашган ҳудудга етиб боради.
Мамлакат жанубида кучли шамол туфайли 18 минг хонадон электр энергиясиз қолди. Энг катта кўламли электр энергия узилишлари Кюсю оролидаги Кагосима ва Миядзаки префектураларида кузатилмоқда.
Табиий офат Кюсю ва Окинава оролларини мамлакатнинг қолган ҳудудлари билан боғловчи 53 та ички авиарейснинг бекор қилинишига олиб келди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026