Light | 11:00 / 29.10.2017
47333
10 дақиқада ўқилади

Контрастлар мамлакати. 100 йил олдин АҚШда ҳаёт қандай бўлган?

АҚШ эндигина жаҳон аренасига чиққан чоғлар, Нью-Йорк эса ҳали жаҳон молия марказига айланишга улгурмаган замонлар хусусидаги фотогалерея 1977 йилнинг 15 сентябрь куни Американинг Forbes журналида чоп этилган эди.

АҚШ марказий барқудрат давлатларга қарши Антанта кучларига қўшилганида Европадаги уруш уч йилдан бери давом этарди. Уолл-стритда жонли кайфият ҳукмрон эди. Гунг кино юлдузлари, айтайлик, Озодлик облигацияларни харид қилишга жалб қилаётган Дуглас тўнғич-Фэрбенкс оддий нарсага айланиб улгурган эди. Фонд биржаларида акциялар савдоси қизғин эди. Хорижий капиталлар иқтисодиёт нуқтаи назаридан бирмунча хавфсиз бўлган Нью-Йорк томон оқиб келаётган эди ва тез орада шаҳар жаҳон молия маркази мақомини Лондондан тортиб олади.

Нью-Йорк фонд биржасида жой сотиб олиш учун брокерлик компанияси 77 минг доллар тўлаши керак эди. Нью-Йорк фонд биржасидаги акциялар ҳажми, шанба куни эрталабги савдолар ҳам ҳисобга олинса, ўртача 644.765 донани ташкил этарди. U.S. Steel компанияси акциялари бошқаларникидан фаолроқ сотиларди. Ундан ташқари, Chesapeake & Ohio темирйўл компанияси акциялари, шунингдек, Central Leather тадқиқот институти акциялари катта талабга эга эди.

Меҳнат бозори

Мамлакат аҳолиси 103 миллион кишини ташкил этарди. Уларнинг тахминан ярми фермалар ва кичкироқ шаҳарчаларда истиқомат қилишарди. АҚШнинг қишлоқ аҳолиси алоҳида бир қадрият ҳисобланиб, унга қариялар риоя қилар, ёшлар эса шу руҳда тарбияланарди. Йирик шаҳарлар эса асосан мамлакат шарқида жойлаган эди. Генри Форднинг компанияси «Жез Лиззи» деб лақабланган «Модель Т»ни оммавий ишлаб чиқара бошлаганига тўққиз йил бўлганди — 350 доллар турувчи автомобил қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги тўсиқнинг олиб ташланишида ўта муҳим роль ўйнаган. 1917 йилда ярим миллионга яқин шундай автомобиллар конвейердан чиқарилган.

1917 йил Нью-Йорк аҳолиси 5 миллион кишидан иборат эди, шаҳар бюджети эса 211 миллион долларга тенг бўлган. Гарчи Биринчи жаҳон уруши туфайли иммигрантлар оқими кескин қисқарган бўлса-да, Нью-Йорк ўшанда ҳам ҳозиргидек ёрқин контрастлар шаҳри эди — Риверсайд-драйвдаги ҳашаматли уйлардан тортиб, Ривингтон-стритдаги кулбаларга қадар. Шаҳар аҳолисининг турмуш даражаси бир-биридан кескин фарқланар эди. Нью-Йоркнинг жанубий туманларида кўпчилик пеллагра деб аталувчи дарддан азоб чекишарди. Лекин шаҳарнинг бойлар яшайдиган қисмида бу ҳолатга дуч келинмасди. Бахт кетидан қувиб, ўрта синф вакиллари ўз олдларига мақсадлар қўйишар ва ўз қонун-қоидаларини ўрнатишарди.

Фото: George Rinhart / Corbis via Getty Images

Бешинчи авеню манзараси.

Фото: Boyer / Roger Viollet / Getty Images

Детройтдаги Генри Форд заводида

Фото: Getty Images

XIX аср сўнгида муз савдоси саноати ўз чўққисини забт этган. Муз ёрдамида балиқчилар ўз овларини сақлашар, гўшт ишлаб чиқарувчилар гўшт маҳсулотларини бошқа штатларгача етказа олишарди. Муз оилавий бюджетнинг муҳим бўлаги эди. Нью-Йоркда уни уйга етказиб бериш шарти билан 2,5 долларга сотишарди. Суратда: муз етказиб берувчи, Калифорния, 1917 йил.

Фото: Hulton Archive / Getty Images

1917 йилга келиб АҚШда автомобиллар сони 4 миллионга етганига қарамасдан, мамлакатдаги йўлларнинг ҳаммаси ҳам талабга жавоб бермас эди. Суратда: Юта штатидаги Солт-Лейк-Сити шаҳрининг бош кўчаларидан бири.

Фото: FPG / Hulton Archive / Getty Images

Аёллар Детройтдаги авиасозлик заводида ишлашмоқда, 1917 йил.

Фото: Hulton Archive / Getty Images

Қарз облигациялари Биринчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий харажатларни молиялаштириш учун сотилар эди. Суратда: Нью-Йоркдаги Бешинчи авенюда жойлашган Оммавий кутубхона олдида Озодлик қарз облигациялари савдоси. 

Фото: Hulton-Deutsch Collection / CORBIS / Corbis via Getty Images

АҚШдаги жамики ишчи кучининг учдан бирини ташкил этувчи ўн миллион киши фермаларда ишлашарди. Ўртача маош ойига 40 долларни ташкил этган.

Фото: DR

Кичикроқ озиқ-овқат дўконлари ишчилари тармоқли дўконлар томонидан рақобатни ҳис қилишмоқда. 1917 йилга келиб Great Atlantic and Pacific Tea Company компанияси мамлакат бўйлаб 4 мингдан зиёд дўкон очган, гарчи 1912 йилда тармоққа бор-йўғи 480 та дўкон кирар эди. Суратда: Great Atlantic and Pacific Tea Company дўконларидан бири.

Фото: Getty Images

Суратда: икки навжувон қиз уйдаги ошхонада идиш-товоқ ювишмоқда.

Фото: Transcendental Graphics / Getty Images

Хизматлар сектори ишлаётган аёллар сонининг ўсишидан ҳам, ўзгариб бораётган модадан ҳам фойда чиқариб ола бошлади. Калта сочлар урфга кирди, сартарошлар қайчи билан муомала қилишни ўрганишга мажбур бўла бошлашди.

Фото: Lewis W. Hine / Buyenlarge / Getty Images

Америкача қадриятлар тизимида таълимга катта ўрин ажратилар эди. Суратда: синфдаги дарсларда текстил турларини ўрганишмоқда. Бостон, 1917 йил.

Фото: Dietz / FPG / Getty Images

Америкаликларнинг ҳордиқ чиқариш турли туман кўриниш ола бошлади. 1917 йилда рақс клубларининг ҳар йилги йиғилишида жаз чинакам фурор келтириб чиқарди.

Фото: Schenectady Museum / Getty Images

Йўловчилар 100 от кучи қувватига эга Indiana Service Corporation трамвайида қулайликлар билан ўз манзилларига етиб олишмоқда.

Фото: Kirn Vintage Stock / Corbis via Getty Images

Биринчи жаҳон урушидан сўнг ижтимоий ўзгаришлар тўлқини юзага келди. Улар албатта, бизнесда ўз аксини топди. Суратда тасвирланган, сигарет чекаётган аёллар эски даврда ахлоқ удумларни бузаётган бўлишарди. Лекин ҳаммаси ўзгарди. Уруш вақтларида жуда ҳам оммалашган сигаретларнинг ўзи тамаки саноатида энг машҳур маҳсулотга айланиб кетди.

Фото: Getty Images

Жон Пирпонт кенжа-Морган, АҚШнинг энг нуфузли банкири.

 

1914 йилдан бошлаб Генри Форднинг йиғиш конвейери ишчиларига кунига 5 доллардан тўлай бошлашади, 1917 йилда бундай ойликни жуда кўпчилик катта маош ҳисоблашган. Янги Англияда текстил фабрикалари ишчилари соатига 12 цент олишган, Пенсильваниядаги битум далаларида кўмирчи шахтёрларнинг иш ҳақи — 48 цент. Минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонун ҳали федерал даражада қабул қилинмаган эди, хавфсизлик техникасига эса умуман амал қилинмасди. 1917 йилда АҚШнинг 42 миллион аҳолиси иш кучи ҳисобланарди. Фақатгина шу йилнинг ўзида АҚШдаги завод ва фабрикаларда турли тан жароҳатларига сабаб бўлган миллиондан ортиқ бахтсиз ҳодиса рўй берган, иш жойларида ўлганлар сони 25 минг кишидан ортиқ бўлган.

Бир неча миллион аёл ҳам ишчи кучи ҳисобланарди. 1,7 млн. аёл идора хизматчилари ва машинистка бўлиб ишлаган ва йилига 1400 долларгача маош олган. Кир ювувчи ойига 32 доллар ишлаган.

 

Мамлакатнинг жаҳондаги ўрни

АҚШ шаҳдам қадамлар билан жаҳон аренасига чиқиб келди. Хорижий кузатувчилар бу мамлакатга иккиланиб назар ташлашар, АҚШнинг ўзида ҳам мамлакатнинг бундай қадамларини танқид остига олувчилар бўлди. Кўпчилик Американинг иқтисодий кучи, хусусан моддий фаровонлик ва катта самарадорликдан ҳайратга тушаётган эди. Бироқ кўпинча бу ҳайрат менсимаслик ва такаббурлик билан йўғрилган эди. «Оддий» маҳсулотлар ва турли хизматларнинг сероблиги гўёки шубҳали қадриятларни пайдо қиларди. Америкаликларни материализмда айблай бошлашди. Лекин АҚШда оддий фуқаролар товарлар ва хизматларнинг улкан ранг-баранглигидан баҳра олишмоқда эди. Ёки фарзандларимиз аниқ фаровонликда яшашашди, дея умид қилишаётганди.

Антанта мамлакатларига солиштирилса, АҚШ кучлари Биринчи жаҳон урушида у қадар талофат кўрган эмас: 117 минг киши қурбон бўлган, 204 мингдан зиёди ярадор. Уруш барибир бир қатор ижтимоий ўзгаришларга сабаб бўлган. Миллионга яқин америкаликлар 1917 йилда урушга жўнаб кетишга тайёр эди. Меҳнат бозори таниб бўлмас даражада ўзгарди. Йигитлар Парижни томоша қилишгач, уларни фермаларда ушлаб бўлмай қолди. Орадан бироз вақт ўтиб, аёллар ҳам маош ола бошлагач, уларни ҳам уйда ушлаб ўтиришдан маъни қолмади.

 

Шиддатли йигиманчи йиллар

Америка жамиятининг ҳаммаси ҳам ғалаён билан чулғаб олинмаган эди. Жон Пирпонт кенжа-Морган ҳануз АҚШнинг энг нуфузли банкири бўлиб турган эди. Урушгача бўлган кунларнинг бирида у президент Теодор Рузвельтга шундай деган: «Ўз одамингизни жўнатинг, мен ўзимникини жўнатаман, улар ҳамма нарсани ҳал қилишади». Банкирлар энди федерал ҳокимият билан бу тарзда гаплаша олишмасди. Урушга қўшилгунга қадар федерал ҳокимият бизнесда жуда кам роль ўйнарди. Масалан, 1916 йилда федерал бюджет миқдори 736 миллион доллардангина иборат эди. АҚШ Биринчи жаҳон урушига қўшилгач, ҳукумат инфляциядан чўчий бошлади. Урушдан кейинги иқтисодий таназзул эса 1921 йилги иқтисодий рецессияга сабаб бўлди. Кейинги шиддатли йигирманчи йилларни романтиклаштириб, энг бахтли даврлар сифатида қабул қилишган, аслида кўпчилик учун у жуда оғир кечган. Боз устига «Қуруқ қонун»нинг қабул қилиниши жиноят оламининг илдиз отишига олиб келди. Айнан шунинг учун бироз вақт ўтгач федерал ҳокимият АҚШда муҳим роль ўйнай бошлайди.

 

Америкаликларнинг ҳордиқ чиқариши

Маиший маҳсулотлар савдосидан даромад олаётганлар уни одатдаги, кундалик иш ҳисобламасди. Маиший маҳсулотларнинг савдоси фаоллаша бошлаганига бош сабаблардан бири ишлаётган аёлларнинг сони ортиб бораётгани билан боғлиқ эди.

Хизматлар сектори ишлаётган аёллар сонининг ўсишидан ҳам, ўзгариб бораётган модадан ҳам фойда чиқариб ола бошлади. Калта сочлар урфга кирди, сартарошлар қайчи билан муомала қилишни ўрганишга мажбур бўла бошлашди.

Америкаликларнинг ҳордиқ чиқариши ранг-баранглаша бошлади. Машинада саёҳат қилиш кўпчилик америкаликлар учун ўзига хос саргузашт касб эта бошлади. 1917 йилда рақс клубларининг ҳар йилги йиғилишида жаз чинакам фурор келтириб чиқарди. Кўпчилик гольф ўйнай бошлади.

Мавзуга оид