Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иммигрант трак ҳайдовчиларни чеклаб, америкалик фахрийларга алмаштирамиз – Трамп
Трамп Пенсилванияга сафари чоғида унинг администрацияси муҳим чекловлар устида ишлаётганини маълум қилди. Президентга кўра, бундан буёғига иммигрант трак ҳайдовчиларининг АҚШга кириб келиши ва борларининг ҳам ишлаши чекланади. Уларнинг ўрнини америкалик фахрий ҳарбийлар эгаллайди.
Карлайлда бўлиб ўтган Пенсилвания мудофаа ва инновация саммитида нутқ сўзлаган Трамп унинг маъмурияти АҚШ йўлларидан ноқонуний мусофир юк машинаси ҳайдовчиларини олиб ташлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Президентга кўра, иммигрант трак ҳайдовчилари бугун наркотик моддалар таъсирида ёки алкоголь истеъмол қилган ҳолда асосий йўлларни эгаллаб олган, юк машиналарини ҳайдаб юрибди. Бунинг оқибатида эса кўплаб америкаликлар йўлларда жон бермоқда.
“Менинг маъмуриятим тарихий чораларни кўради, чунки баъзи ҳайдовчилар йўл белгиларини ҳам ўқий олмайди. Уларнинг кўпчилиги гиёҳванд моддалар ёки алкоголь таъсирида юради. Биз уларни олиб ташлаймиз, кейин эса фахрийлар ўқитилиб, юк ташиш ишларига ўтказилади”, дейди АҚШ президентди.
Оқ уй ҳали бундай дастур қандай ишлаши ҳақида тафсилотларни эълон қилмади. Жумладан, фахрийлардан федерал ёки штат тест талабларига жавоб беришлари талаб қилинадими ёки йўқлиги ҳам маълум эмас.
Трампнинг эълони юк машиналари ҳайдовчилари учун қонуний талаблар ошаётган бир онда берилди.
АҚШ матбуотига кўра, таклиф хизмат давомида оғир юк машиналари ёки шунга ўхшаш транспорт воситаларини бошқариш тажрибасига эга бўлган америкалик ҳарбий фахрийларига нисбатан қўлланилади.
Чунки президент ўз нутқида оғир юк машинасини бошқарган ҳар қандай фахрий автоматик равишда тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлади, деб айтган.
Амалдаги федерал қоидалар аллақачон штатларга ҳарбий хизматчилар ва малакали ҳарбий ҳайдаш тажрибасига эга фахрийлар учун тестларнинг айрим талабларидан воз кечиш имконини беради. Трамп фахрийлар учун лицензиялаш жараёнига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди, аммо аниқ талаблар ва таклиф мавжуд федерал дастурлардан қандай фарқ қилиши ҳали батафсил баён қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина АҚШнинг Оҳайо штати Колумбус шаҳрида ўзбекистонлик ҳайдовчи ўз бошқарувидаги юк машинасида ЙТҲ содир этганди. Авария оқибатида 21 ёшли коллеж ўқувчиси Тоби Форсайт ҳалок бўлган. АҚШ медиаси ҳайдовчи далилларни яширишга уринганини ёзди. Шунингдек, ОАВда иммигрант ҳайдовчиларни деб кўп сонли америкаликлар жон бераётгани ёритилди.
Мавзуга оид
08:36
Хитой, Эрон, сайловга хориждан аралашув иддаолари ва «Американи қутқариш» қонуни: Трамп халқига мурожаат йўллади
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026