Спорт | 19:50 / 29.10.2017
14090
6 дақиқада ўқилади

«У Роналдудан кўп гол урди». Паулиньо – «Барса»нинг ёздаги энг яхши трансфери

Паулиньо «Барселона»га ўтганида ушбу трансфер атрофида салбий фикрлар янгради, раҳбарият Хитой чемпионатидан ушбу футболчини катта пулга сотиб олгани учун кулги остига олинди. Бу вақтда каталонияликлар Неймарни йўқотишган, унинг ўрнига зудлик билан шу савиядаги футболчи олиниши ўрнига Хитой чемпионатидан футболчи олиб келинганди.

29 ёшда бўлган, Хитой чемпионатида тўп Паулиньо «Барселона»га ўтганида ушбу трансфер атрофида салбий фикрлар янгради, раҳбарият Хитой чемпионатидан ушбу футболчини катта пулга сотиб олгани учун кулги остига олиндисураётган Паулиньога 40 миллион евро тўланиши – молиявий экстремизмга қиёсланди. Унинг тақдимот маросимига эса икки мингга яқин киши йиғилди, Паулиньо эса финтларни бажара олмасдан, шарманда бўлди. Барча бу трансферни ҳалокатли трансфер дея баҳолай бошлади.

Аммо бразилиялик бу универсал футболчини синчиклаб ўрганмоқ керак эди. Пау «Тоттенҳэм»нинг асосий таркибига кира олмагач, молиявий томондан яхшигина таклиф туфайли Хитойга йўл олганди. Аммо шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керакки, Европадан кетса ҳам, ушбу хавбек Бразилия терма жамоасидаги жойини сақлаб қолди.

9 июнь куни «селесао» Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Ҳакам аргентиналиклар дарвозасига жарима белгилаганида, Паулиньо тўпни ўрнатиб, уни қайси бурчакка йўналтириш ҳақида ўйлаб турганида, унинг ёнига Месси келди. «Менга қара, «Барселона»да мен билан бирга ўйнашга қандай қарайсан?» – деганди ўшанда «Олтин тўп»нинг кўп карра соҳиби.

«О, агар сен шуни истасанг, нега йўқ дейман», – дея жавоб беради Пау. У Леонинг сўзларидан шунчалик ҳаяжонга тушгандики, жарима зарбасини тепишни Виллианга қолдиради.

Ўйиндан кейин Месси «Барса»нинг бўлажак футболчиси билан футболкасини алмашди – агар бу тафсилотларни 30 сентябрь куни эмас, аввалроқ ошкор этишганида Паулиньога муносабат, албатта бошқача бўларди. Мухлислар учун Лионелнинг иродаси раҳбариятнинг танловидан кўра муҳимроқ.

Трансфер қиймати ҳам аниқ эмас. Биринчидан, Пау клубга 40 миллион эмас, 33 миллион еврога тушганди – ўзига тегиши керак бўлган 7 миллион евродан футболчининг ўзи бош тортди. Иккинчидан, 33 миллион евро 7 клубга тегарди, бу клублар маълум миқдорда футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қиларди – 7 клубга бундан кам маблағ бериш ҳақиқатга яқин бўлмасди.

Бразилиялик футболчининг имкониятларини паст баҳолаган кишилар – Паулиньонинг амплуасини эътиборга олишмаганди. Ҳеч ким Эрнесто Вальверде ундан қайси позицияда фойдаланмоқчилиги билан қизиқмади. Мухлислар мураббий Паулиньо захирага ўтқазиши ёки таянч ярим ҳимоясига жойлаштиришини тахмин қилганди.

16 сентябрь куни Месси ўзи томонидан Каталонияга таклиф этилган футболчига ёрдам берди. Айнан шу ўйиннинг 29-дақиқасида жамоа мухлислари томонидан трансфери олқишланган, раҳбарият катта умидлар билан, 105 миллион евро тўлаб сотиб олган Усмон Дембеле аҳмоқона тарзда жароҳат олди, ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида таблода 1:1 ҳисоби порлаб турарди. Ўшанда Эрнесто Вальверде Паулиньони майдонга ташлашга қарор қилади ва у 7 дақиқа ўтиб Лео билан ажойиб комбинация уюштиради ва ғалаба голи урилади: аргентиналик футболчи тўпни доҳиёналик билан 33 миллионли бразилиялик футболчига етказиб бериб, уни рақиб дарвозабони қаршисида якка қолдирганди.

Бир ҳафта ўтиб Пау яна ўзини кўрсатди – унинг зарбасидан бу сафар «Эйбар» дарвозабони жабр чекди.

Кейинги голини ушбу футболчи бир ой кутишига тўғри келди – бразилиялик «Атлетик»ни мағлуб этувчи зарбасини йўллаганди.

Шундан сўнг твиттер фойдаланувчилари ақлдан оза бошлашди. Август ойида уни масхара қилганлар ўз хатоларини тан олишди. «Ёзда аҳмоқлар Паулиньо – бизнинг энг ёмон трансферимиз бўлгани ҳақида бонг уришганди. Мен ҳам шундай тентаклардан бири эдим», – дея ёзиларди ўша твитлар.

Энди эса бразилиялик бу футболчи – «Барселона»нинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 3 гол ва бир ассист бор. Суареснинг натижаси ҳам шундай, аммо Луис бу натижага 2 баравар кўп вақтда эришган (623 дақиқага 350 дақиқа). «У ҳатто Криштианудан кўп гол урди. У Криштианудан яхши! У бизнинг ёздаги энг яхши трансферимиз!» – дейилмоқда энди твиттерда.

Кўринишидан Вальверде Пау учун майдонда идеал жой топди – марказ томон ҳаракатланувчи ўнг қанот. Унда ҳимояланиш мажбурияти йўқ – бразилиялик футболчи доимий равишда ҳужум қилади. Масалан, у «Олимпиакос»га қарши ўйинда ҳақиқий  вингерга айланди ва 5 марта зарба берди (иккитаси аниқ, яна бир зарба тўсинга тегди).

Унинг муваффақиятларига медиа бефарқ бўлмади: Marca бир сони саҳифасини Пауга бағишлади: «Кулгилардан олқишларга қадар», Squawka эса уни янги Фабрегас деб атади.

Мавзуга оид