Жаҳон | 13:40 / 30.10.2017
7017
1 дақиқада ўқилади

Йирик можарога аралашиб қолган Қирғизистон Маданият вазирлигига журналист раҳбар бўлади

Фото: АКИpress

Султон Жумагулов номзоди Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги раҳбари лавозимига тавсия этилади. Бу ҳақдаги маълумотни АКИpress агентлигига Жумагуловнинг ўзи тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, ўз номзоди Жўқорғу Кенешнинг тегишли қўмиталарида депутатлар томонидан бугун ва эртага кўриб чиқилади.

Аввалги вазир Туголбой Казаков 28 октябрь куни мумиё билан боғлиқ йирик можародан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Маълумот учун, Султон Жумагулов – Қирғизистондаги машҳур журналистлардан бири бўлиб, турли йилларда таниқли хориж ва маҳаллий нашрларда ишлаган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид