Жаҳон | 07:29 / 30.10.2017
9758
1 дақиқада ўқилади

Мексикада футбол учрашуви вақтида футболчилар ўққа тутилди

Фото: AP

29 октябрда Мексиканинг Чильпансинго шаҳрида (Герреро штати) ҳаваскор футболчилар ўртасидаги учрашув вақтида камида 2 киши ўлдирилди.  

MVS Noticias портали маълумотларига кўра, бир гуруҳ қуроллаган кимсалар шундоқ футбол майдонида футболчиларни ўққа тутишган. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, яна бир киши оғир аҳволда қолмоқда. 

Ушбу жиноятнинг сабаблари ва уни ижро этганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар берилмаган.

Герреро штати Мексиканинг жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган штатларидан бири ҳисобланади. Бу ерда жорий йилнинг январь ойидан сентябрь ойигача 1,72 мингта қотиллик қайд қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид