Жаҳон | 18:50 / 31.10.2017
6730
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги дипломатик кварталда портлаш, 13 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Афғонистон пойтахти Кобулнинг Вазир-Акбар-Хон дипломатик кварталида портлаш юз берди, бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 13 инсон жароҳатланди.

Бу ҳақда TOLOnews Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Худкуш террорчи Австралия элчихонаси ёнида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Ҳодисадан сўнг Афғонистон хавфсизлик кучлари туманни ўраб олишди.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти давлат хизматчилари.

Мавзуга оид