Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ мамлакатлари ИИВ тезкор-қидирув ишлари бўйича ягона тартибни ишлаб чиқади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Душанбе шаҳрида ўтказилган, назорат остида етказиб бериш усулида тезкор-қидирув ишларини олиб боришнинг ягона тартибини белгиловчи ҳужжатни тайёрлаш бўйича МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар/полиция вазирликлари экспертлари йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси хабар бермоқда.
Йиғилишда Арманистон Республикаси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ/полицияси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва хавфли жиноят турлари билан курашни мувофиқлаштириш бўйича Бюро экспертлари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида мутахассислар тезкор-қидирув ишларини олиб бориш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички ишлар органлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаатдорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ўз позицияларини баён қилдилар.