Жаҳон | 09:10 / 31.10.2017
5422
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон: АҚШ Сурияда ҳукумат кучлари билан жанг қилмаяпти

Фото: AP

АҚШ Сурияда ҳукумат кучларига қарши "жанговар ҳаракатлар олиб боришга интилаётгани йўқ". Давлат котиби Рекс Тиллерсон АҚШ Конгресси Сенатининг ташқи ишлар қўмитасидаги эшитувларда шундай баёнот берди.
 
"Сурияда АҚШ етакчилигидаги коалиция саъй-ҳаракатлари ИШИД гуруҳини мағлуб этишга қаратилган. АҚШ Сурия ҳукумати кучлари ёки ҳукумат томонидаҳаракат қилаётган кучларга қарши жанговар ҳаракатлар олиб боришга интилаётгани йўқ", - деган у. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид