Қозоғистондаги энг баланд ва энг паст маошлар миқдори эълон қилинди
Қозоғистон Республикасидаги энг баланд ва паст маошлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақида Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.
2017 йилнинг III чорагида бир ходимнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 147988 тангани ташкил этган, номинал иш ҳақи индекси ўтган йилнинг шу чорагига нисбатан 104,8 фоизни ташкил этган, реал ҳолат эса — 98 фоизни (статистикага ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхоналар кирмайди).
«Соҳавий тузилмада энг юқори маошлар молия ва суғурта фаолиятида кузатилган — 272,8 минг танга (республика ўртача даражасидан 1,8 мартага кўп), касбий, илмий ва техника соҳасида — 271,1 минг (1,8 баробар кўп), ахборот ва алоқа соҳасида — 215,7 минг (1,5 марта), саноат соҳасида — 208,5 минг танга (1,4 марта), қурилиш соҳасида — 205,9 минг танга (1,4 марта). Номинал иш ҳақининг энг паст даражаси таълим соҳасида қайд этилган — 90,4 минг танга, бу республикадаги ўртача кўрсаткичдан 38,9 фоизга камдир», — дейилади Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотида.
Идоранинг маълумотига кўра, ҳудудий кесимда энг юқори маошлар Атирау областида тўланар экан — 257,9 минг танга ва бу республика ўртача кўрсаткичидан 1,9 мартага кўп. Жамбул областида унинг миқдори 98,1 минг тангани ташкил этган ва бу мамлакат бўйлаб ўртача даражадан 33,7 фоизга кам.
Бундан ташқари, халқаро стандартларга мос равишда бир ходимнинг ўртача иш ҳақи қўшимча тўловлар, қўшимчалар, мукофотлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа ажратмалар (даромад солиғи, мажбурий пенсия взнослари) ни ҳисобга олиб шакллантирилади.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024