Мексиканинг Пуэбла штатида ўндан кўпроқ киши ўлдириб кетилди
Мексиканинг Пуэбла штати бош прокуртураси 30 октябрда ер ости қувурларидан ёнилғи ўғирловчи жиноий тўдалар ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида 12 киши ўлдирилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, яна 4 киши, жумладан бир аёл 31 октябрда қуролланган кишилар томондан штатдаги шифохоналардан бирида отиб кетилган. Яна бир киши ўз машинаси ичида отиб кетилган.
Прокуратуранинг маълум қилишича, 31 октябрь кундузи Тлальтенанго туманида спиртли ичимлик истеъмол қилаётган 5 киши ўлдириб кетилган.
Аввалроқ штат ҳудудида ўтган ҳаваскор футбол жамоалари учрашуви вақтида 7 киши ўққа тутилгани маълум қилинганди. Ҳукуматнинг фикрича, бу қотилликлар ёнилғини ўғирлаш билан боғлиқ ноқонуний бизнесда таъсир доираларининг қайта тақсимланиши сабаб юз берган.
Аввалроқ Pemex нефть компанияси раҳбари Антонио Гонсалес Анайя нефть маҳсулотлари ўғирланиши оқибатида ҳар йили 20 млн песо (1,1 млрд доллар) йўқотилишини маълум қилган. Бу ноқонуний бизнес Мексикада кенг тарқалган. 2010 йил декабрда Пуэбладаги Сан-Мартин-Тексмелукан посёлкасида ёнилғи қувурини ноқонуний кесиш вақтида юз берган портлаш оқибатида 29 киши ҳаётдан кўз юмган. Шунга ўхшаш ҳодисалар, бироқ камроқ сондаги қурбонлар билан Мексиканинг турли штатларида мунтазам равишда содир бўлиб туради.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024