Нью-Йоркда яшовчи ўқитувчи аёл уч терактнинг гувоҳи бўлди
Нью-Йоркдаги уч терактнинг гувоҳи бўлган ўқитувчи Анни Томс бу турдаги ҳужумлардан шокка тушмай ҳам қўйганини айтди. Huffington Post шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Манбага кўра, Томс 24 йил ичида Нью-Йоркдаги бир мактаб деразасидан уч терактнинг гувоҳи бўлган: 1993 йилдаги Жаҳон савдо маркази автотураргоҳидаги теракт, 2001 йил 11 сентябрдаги террорчи ҳужумлар ва сешанба кунги юк машинасининг йўловчиларга ҳужуми.
"Афсуски, бугунгидек воқеа рўй берганида мисли кўрилмаган ҳодиса содир бўлгандек туюлмайдиган даражага келдик. Бундай воқеа бир неча марта рўй бераётгандек. Даҳшатли, шафқатсиз воқеаларнинг навбатдаги кетма-кетлиги", - дейди Томс.
Унинг таъкидлашича, бу сафарги теракт уни қўрқитгани рост, бироқ шокка туширмаган. Аёл бундай воқеалар бошқа рўй бермаслигига умид билдирган.
31 октябрда Манхеттенда юк машинаси велосипед йўлкаси бўйлаб бир неча кўча ҳаракатланган, у ўз йўналишида бир неча велопойгачини босиб кетган, кейин эса мактаб автобусига бориб урилган. Полиция ҳайдовчини қўлга олган. Воқеа натижасида 8 киши ҳалок бўлган, 10 нафардан зиёд киши жароҳат олган. Ҳукумат воқеани теракт сифатида баҳоламоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024