Бердимуҳамедов Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбедаги музокараларда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Туркманистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу нуқтайи назардан таъкидланишича, вақтнинг ўзи қўшни давлатдаги вазиятга фақат тинч, сиёсий воситалар орқали, Афғонистоннинг барча масъул ва конструктив кучлари иштирокида кенг умуммиллий мулоқот асосида ечим топиш мумкин эканини кўрсатиб берди. Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг ҳарбий, куч усуллари самарасиз ҳамда ҳеч қандай истиқболга эга эмас.
Туркманистон раҳбари Афғонистонга халқаро ҳамжамият, биринчи навбатда БМТнинг тинчликпарварлик салоҳиятини янада кенгроқ жалб этишга чақирди.
«Биз афғон ҳукуматига фаол халқаро ёрдам бериш, мамлакатнинг минтақавий ва глобал иқтисодий жараёнларга самарали интеграциялашуви, айниқса энергетика ва транспорт каби муҳим соҳаларда кўмак кўрсатишни қўллаб-қувватламоқдамиз», - дея маълум қилди Туркманистон раҳбари.
Унинг таъкидлашича, 14-15 ноябрь кунлари Ашхободда Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик Конференцияси (RECCA-VII) ўтказилади. Туркманистон президенти режалаштирилаётган форум самарадорлигига ҳамда Тожикистон делегациясининг унинг ишида иштирок этишига умид билдирди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024