Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Федотов Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди
БМТ бош котибининг ўринбосари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов 31 октябрда Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Фетодов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда самимий қабул учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.
Унинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини чуқур таҳлил қилиб берди.
Федотовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон минтақа ва халқаро тузилмалар доирасида гиёҳвандликка қарши курашишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида имзоланган гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларга қарши курашиш бўйича англашув меморандуми мисолида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Федотов учрашув якунларидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча ҳужжатлар тайёрлаш, яъни "йўл харитаси"ни белгилаб олиш, муҳокама қилинган таклиф ва ғояларни изчил амалга оширишга келишиб олинганини маълум қилди.
Мамлакатимизда наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, гиёҳвандлик иллати ёйилишининг олдини олиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадли комплекс тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон 1995 йил БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясига қўшилган.
1999 йил Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026