Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Британиянинг Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари Халқаро жиноий суд томондан кўриб чиқилади
Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Фату Бенсуданинг айтишича, у америкалик ва британиялик ҳарбийларнинг 2002 йилдан шу кунгача Афғонистондаги хатти-ҳаракатлари бўйича тергов бошланишига эришмоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Бенсуданинг таъкидлашича, унда аскарлар ва зобитлар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганларига жиддий исботларга эга.
2016 йил 1 ноябрда ХЖС прокуратураси америкалик ҳарбийларнинг 2003 йилдан 2005 йилгача Афғонистонда маҳбусларга нисбатан ўз мавқеларини суистемол қилишлари мумкинлигига бир неча маротаба эътибор қаратгани маълум қилинган.
ХЖС илк доимий халқаро жиноий адлия органи бўлиб, унинг ваколатига геноцид, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятларга жавобгар шахсларни жиноий таъқиб қилиш киради. 1998 йилда қабул қилинган Рим мақомига асосан таъсис этилган. Расман 2002 йил 1 июлдан ўз ишини бошлаган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026