Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple бозор нархи 900 млрд доллардан ошган илк компания бўлди
Фото: epa/vostock-photo
Apple бозор нархи 900 млрд доллардан ошган дунёдаги илк компанияга айланди: 3 ноябрдаги савдолар вақтида компания акциялари ҳисоботлар эвазига қимматлашган.
Apple акциялари савдолар очилгандан кейин 3 фоизга қимматлашган.
Apple’нинг 4-молиявий чоракдаги даромади деярли 25 фоизга, яъни 2,07 млрд долларгача, тушуми эса 12 фоизга, яъни 52,58 млрд долларгача ошган. Уолл-стрит таҳлилчилари ўртача даромад акцияга 1,87 долларни ташкил қилишини прогноз қилишганди.
iPhone савдоси ҳам кутилгандан яхшироқ чиққан ва 46,6 млн донани ташкил қилган.
Бундан ташқари, Apple бош директори Тим Кук “жорий байрамолди мавсуми компания тарихидаги энг яхшиси бўлишини” айтган. Apple бошқарувчилари компания янги iPhone X’га талабни эплай олмаслиги ҳақидаги хавотирларни йўққа чиқаришган.
Мавзуга оид
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
21:07 / 06.04.2026
Apple букланадиган iPhone ишлаб чиқаришни бошлади
22:08 / 24.03.2026