Ҳар баҳорда шу бўлар такрор. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг «эски» янгилиги
2018 йилда барча станцияларда метрополитен хизматларидан фойдаланиш учун тўловнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш режага киритилган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» УК бош муҳандиси Бахтиёр Содиқов Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
«Ҳозирда Мустақиллик майдони метро бекатига махсус турникет синовдан ўтказилмоқда. Агар мазкур тажриба ўзини оқласа, бошқа метрополитен бекатларига ҳам иккитадан турникет ва автоматлар ўрнатилади», дея қайд этган Бахтиёр Содиқов.
«Тошшаҳартрансхизмат» вакиллари ҳам ушбу инновацион имконият ҳақида хабар берганди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу «янгилик» энг камида 5 марта янграган ва ҳанузгача амалга ошмай келади.
2014 йил 6 июль
«Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортидан фойдаланганда NFC (Near Field Communication - яқин масофадаги алоқа) технологияси орқали тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши ҳақида маълумот берганди. Соддароқ қилиб, смартфонданги илова орқали автоматлаштирилган тизим имкониятидан фойдаланиш ҳақида сўз юритилаётганини таъкидлаш лозим.
Ана шу пайтда мутасаддилар «лойиҳанинг техник ишланмалари устида катта иш олиб борилаётгани» ҳақида гапирган. Ҳукумат жамоат транспортидан фойдаланиш ва унинг сифатини ошириш борасида 2013 йил ноябрь ойида расмий ҳужжатни тасдиқлаган.
2015 йил 16 январь
«Тошшаҳартрансхизмат» келгуси икки йил ичида смарт-карт ёрдамида ишлайдиган тўлов тизимини яратишини билдирди. Жамият лойиҳани амалга ошириш учун 8та номзоддан бирини танлаши маълум қилинган. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Отабек Содиқовнинг айтишича, лойиҳанинг молиявий жиҳати кредит маблағларини жалб этиш орқали ҳал этилади. Автобусларда ушбу тизимни жорий этиш учун 3-4 ой муддат талаб қилиниши айтилган.
2015 йил 8 июль
Ўзбек-Француз ишбилармонлар форумида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ яқин келажакда бажарилиши кутилаётган лойиҳани таништирди. 2015 йилнинг 10-12 июн кунлари ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш хизматида автоматлаштирилган тўловни амалга ошириш ҳақида гапирилди.
Унга кўра, тизим 2016 йилга қадар жорий этилиши, ундан сўнг хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш белгиланган эди. Лойиҳа 2013 йил 9 октябрда имзоланган ПҚ-2048 сон ҳужжат асосида амалиётга жорий қилиниши таъкидланган.
2017 йил 10 апрель
Халқаро тажрибада 10та автоматлаштирилган тўлов тизимларини ўрганиб чиқиб, «Микроэлектроника-Плюс» МЧЖ Тошкентдаги жамоат транспортлари учун ана шундай қурилмани яратганини эълон қилди.
Мутасаддилар синов тариқасида пойтахтдаги 155-йўналишдаги автобусларнинг бир нечтасига мосламалар ўрнатилгани, бу жараён бир ой давом этишини айтган.
2017 йил 28 август
Сингапурнинг Technobiz Transpay компанияси томонидан тақдим этилган платформада ишлайдиган ANOR лойиҳаси эълон қилинди. Унинг фаолияти учун зарур бўлган смарт-карт сотуви эса шаҳар бўйлаб 2 мингта марказда йўлга қўйилиши айтилган.
2017 йил 30 октябрь
Ваниҳоят, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ яна бир марта NFC (Near Field Communication - яқин масофадаги алоқа) тизимидаги тўлов тизимини Uzmobile компанияси билан ҳамкорликда бажаришини билдирди.
Лойиҳани илк синов фаолияти 2018 йил ўрталарига мўлжалланган. Биринчи босқичда, автобус ва метрода, кейинроқ, такси хизматида ҳам автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилиши билдирилган.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024