Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple судда Samsung устидан ғалаба қозонди
Кўп йиллик баҳслардан кейин Apple судда Samsung'ни мағлуб қилди. Энди Samsung Apple корпорациясига 120 миллион доллар тўлашга мажбур. Бу ҳақида TheVerge хабар берди.
Гап Apple'нинг блокдан ечишга доир патенти ҳақида борган. Купертино компанияси юристлари суд жараёнлари давомида Samsung муҳандислари компания патентига доир ҳуқуқни бузиб, ўз смартфонларида ҳам экранни блокдан ечишнинг худди шундай технологиясини қўллашганини исботлашди.
АҚШ Олий суди икки технология гигантининг патент "жанг"ига нуқта қўйди ва қарорни Калифорния компанияси фойдасига ҳал қилди. Маълум бўлишича, Samsung компанияси Apple'нинг икки патентини бузган ва ундан фойдаланган - смартфонни ишлаб чиқариш технологияси ва смартфон экранини блокдан ечиш учун зарур слайд-бар фаолияти.
Табиийки, Samsung суд қароридан норози бўлган. "Кўпчилик бизнинг суд қарорига қарши берган даъвоимизни қўллаб-қувватлади", - деди Samsung вакили. У шунингдек суднинг бу қарори Apple'га "ноҳақ даромад олиш" имконини беришини айтди.
Apple бунга ҳеч қандай изоҳ бериб ўтирмади. Бу Apple ва Samsung ўртасидаги қонун доирасидаги жангларнинг охиргиси эмас.
Мавзуга оид
22:08 / 24.03.2026
Apple компанияси iPhone смартфонлари дизайнини кескин ўзгартириши кутилмоқда
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
08:34 / 06.03.2026
MacBook Neo — Apple’нинг энг ҳамёнбоп янги ноутбуги
21:57 / 04.03.2026