Жаҳон | 19:40 / 07.11.2017
11049
1 дақиқада ўқилади

Уэльсда ҳукумат вазири лавозимини йўқотди ва ўзини ўлдирди

Фото: ITV Wales News

Уэльс ҳукумати вазири Карл Саржент Коннах Куэй шаҳридаги уйидан жонсиз ҳолда топилди. BBC News хабарига кўра, у ўз жонига қасд қилган.

3 ноябрь куни Саржент ҳукуматдаги ишидан кетганди, бунга бир неча аёл томонидан унга айблов билдирилгани сабаб бўлганди. Бу айбловлар нималарни назарда тутгани маълум эмас. Саржентнинг ўзи ўшанда тафсилотлар ўзига ҳам маълум эмаслигини айтганди.

Саржент Лейбористлар партияси аъзоси эди. Партия ичида унга нисбатан айблов юзасидан текширув бошланганди.

Полиция ҳозирча собиқ вазирнинг ўлими юзасида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Уэльс бош вазири Каруин Жонс эса Саржент иштирокидаги бир неча воқеа ҳақидаги гаплар ҳукуматгача ҳам етиб борганди. Шундан сўнг, у лавозимдан четлатилган.

Мавзуга оид