Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россиядаги машҳур университет филиали очилади
Ёшлар Иттифоқининг Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвадаги «МИСиС» Миллий тадқиқот технология университетида Россияда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар берди.
Учрашувда маълум қилишича, Ўзбекистонда «МИСиС»нинг филиалини очиш бўйича тегишли келишувлар имзоланган. Бу ишга асли келиб чиқиш ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов бевосита бош-қош бўлиб турибди.
Шунингдек, Россия Ёшлар иттифоқининг раҳбари билан мемонрандум имзолангани маълум қилинди. Келаси йилнинг бошларида икки давлат ёшлари ўртасида форум ўтказилиши мўлжалланган.
Тадбирда Қуронбоев нострификация ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, бундай қилинишига сабаб – хориждаги хусусий таълим даргоҳларини битириб чиқаётган кадрларнинг билим даражасига эътирозлар пайдо бўлиши мумкин эканлигидир.
Мавзуга оид
11:10 / 29.11.2019
«Қизлар овози» платформаси қизларга нималарни ваъда қилади?
23:48 / 29.08.2019
Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари Ёшлар Иттифоқига вақтинча раис бўлди
23:26 / 29.08.2019
Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди
19:23 / 16.04.2019