Жаҳон | 22:38 / 08.11.2017
5343
2 дақиқада ўқилади

Вьетнамдаги тўфон қурбонлари сони 106 нафарга етди

Фото: AFP 2017 / STR

Ўтган дам олиш кунлари Вьетнамнинг марказий қисмига ёпирилган “Дамри” тўфони камида 106 кишининг ҳаётини олиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Аввалроқ 89 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 200 га яқин киши жароҳат олган, 25 киши бедарак йўқолган. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, камида 49 та сув омбори кучли ёмғирлар оқибатида тошган.

Маълум қилинишича, ёмон об-ҳаво туфайли Вьетнамнинг Дананга шаҳрида 6-11 ноябрь кунлари ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити жавдалига ўзгартириш киритилмаган. Маҳаллий ҳукумат шаҳарда тошқиндан қочиш мақсадида саммит иштирокчилари келишидан олдин барча зарурий чораларни кўрган.      

“Дамри” тўфони охирги 20 йил ичида Вьетнамдаги 12-тўфон ва улардан энг вайронкори бўлди. 30 мингдан кўпроқ одам тошқинлардан қочиб ўз уйларини тарк этган. Тўфон туфайли Марказий Вьетнамда транспорт билан боғлиқ вазият ёмонлашган. Мамлакатнинг шимол ва жанубини боғловчи темир йўлнинг 30 км лик қисми сув остида қолган.

Мавзуга оид