Жаҳон | 00:26 / 09.11.2017
4671
1 дақиқада ўқилади

АҚШ маъмурияти Афғонистон ва Покистон учун 1,2 млрд доллар сўради

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Элис Уэллснинг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти конгрессдан 2018 йилда Афғонистонга фуқаролик ёрдами кўрсатиш учун деярли 800 млн доллар сўраган. 

“Афғонистон учун биз бу йил фуқаролик ёрдами кўрсатиш учун 782,8 млн доллар сўрадик”, деб айтган Уэллс АҚШ конгресси вакиллар палатасининг халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида.

Уэллснинг айтишича, Покистонга фуқаролик ёрдами кўрсатиш учун эса 241,1 млн доллар ва хавфсизликни таъминлашдаги ёрдам учун яна 103,5 млн доллар қўшимча маблағ сўралган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид