Қозоғистонда журналистга ёмон жавоб қайтарган амалдорнинг маоши «кесилиши» мумкин
Қозоғистонда давлат хизматчилари фаолияти самарадорлиги журналистларнинг мурожаатига жавоблари сифатига боғлиқ бўлади, дея хабар берди мамлакат ахборот ва коммуникациялар вазири Даврон Абаев. Бу ҳақда Tengrinews.kz ёзмоқда.
Абаевнинг маълум қилишича, журналистлар мурожаатларига жавоблар сифати ва вақти фаолият самарадорлигини баҳолаш ҳамда бонусли-балли тизимга бириктирилади.
"Шу нарса юз берадики, агарда у жавоб қайтармаса, рейтинги тушиб кетади, у камроқ маош, бонуслар олади. Унда махсус KPI (муваффақиятга эришиш кўрсаткичи) бўлади, шунга мос келиши ва ишлаши керак бўлади. Раҳбар у KPI’га мос келаётгани ёки келмаётганини кўради, ҳамда, умуман олганда, ишдан бўшатиб ҳам юбориши мумкин. Биз бу ғояга қараб кетмоқдамиз, бу бир куннинг ичида юз бермайди. Менга ишонинг, исталган амалдор, биринчи навбатда, журналистларга жавоб қайтаришга ҳаракат қилади. Сабаби у савол борган сари яна ҳам долзарб тус олишини яхши англайди. Ҳамда бунга, очиқ жамиятга қараб кетмоқдамиз", - дея таъкидлаб ўтган Абаев.
Бундан ташқари, Абаев ОАВ учун расмий изоҳларда "олтин соат қоидаси" ҳақида сўзлаб берди.
"Давлат идораларида ички тартиб бор - "олтин соат қоидаси". Яъни фавқулодда ҳолатларга биз бир соат давомида изоҳ беришимиз керак. Агар бу расмий хабарларда тилга олинса, биз уч кун эмас, балки икки кунда жавоб беришга мажбурмиз. Аксинча, вақтни қисқартирамиз. Биз "расмий вакил" тушунчасини киритмоқдамиз. Биз мақом бермоқдамиз – ОАВ билан алоқалар учун жавобгар шахс бўлади", - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
20:59
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024