Жаҳон | 10:40 / 09.11.2017
7193
2 дақиқада ўқилади

Техасдаги қотиллик ишини ФҚБнинг юздан ортиқ агентлари текширмоқда

© AP Photo / Eric Gay

Федерал қидирув бюросининг юздан ортиқ агентлари Техасдаги 26 киши ўлимига сабаб бўлган қотилликни текширишга жалб этилган. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу иш бўйича ФҚБнинг "юздан ортиқ" агентлари иш олиб бормоқда. Пен Техасда оммавий қотиллик юз берган черковга ташриф буюрди.

"Мен вице-президент сифатида ишни текшириш жараёнида барча ресурслардан фойдаланилишини таъминлаш учун бу ерда бўлиб турибман", деган Пенс.

У қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди. Ушбу оммавий қотиллик оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши яраланди. Қотиллик содир этган шахс машинасидан жонсиз ҳолда топилди.

Черковдаги одамларни ўққа тутган шахс АҚШ фуқароси, 26 ёшли Дэвин Патрик Келли бўлиб, у 2010 йилдан 2014 йилга қадар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган.

Мавзуга оид