Жаҳон | 20:10 / 09.11.2017
6144
2 дақиқада ўқилади

Туркия ўзининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратмоқчи

Фото:AP Photo / Burhan Ozbilici

Туркия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа (ҲҲҚМ) тизимини яратиш соҳасида Франция ва Италия билан ҳамкорлик қилган ҳолда ўзининг шундай тизимларини яратмоқчи. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Нуриддин Жаникли маълум қилди. 

Брюсселда НАТО давлатлари мудофаа вазирларининг учрашуви доирасида бу уч давлат ўртасида ҲҲҚМ соҳасида меморандум имзоланди. Турк ОАВ хабар беришича, ушбу келишув Eurosam консорциумининг янги авлоддаги SAMP-T ҲҲҚМ тизимини биргаликда ишлаб чиқариш ва Туркияга етказиб беришни назарда тутади. Бу тизим қисқа муддатли истиқболда Туркия эҳтиёжларига тўғри келади.

“Россиянинг С-400 тизимлари билан бир қаторда, Франция ва Италия билан SAMP-T ракета мажмуасини биргаликда ишлаб чиқмоқчимиз. Шу тариқа, биз бу соҳадаги камчиликларни тўлиқроқ бартараф этишимиз мумкин. Бу лойиҳа маҳаллий ҲҲҚМ тизимини яратишга катта ҳисса қўшади”, деб айтди Жаникли Брюсселдаги матбуот анжуманда.

Қайд этиш жоизки, Москва ва Анқара Россиянинг С-400 тизимларини Туркияга етказиб бериш бўйича келишувга эришган ва шартнома имзолаган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Анқара бу мажмуалар учун биринчи тўловни амалга оширган.

Мавзуга оид