Жаҳон | 23:52 / 10.11.2017
35219
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Саудия валиаҳд шаҳзодасини ислом ҳақидаги сўзлари учун танқид қилди

Фото: Press TV

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни ўз мамлакатини ўртамиёна исломга қайтариш истаги ҳақидаги сўзлари учун танқид қилди.

Аввалроқ шаҳзода экстремистик ғояларга чек қўйиб, мамлакатни ўртамиёна исломга қайтармоқчилигини айтган. 

“Ислом ўртамиёна ёки ўртамиёнамас бўла олмайди. Ислом биттадир. Охирги вақтда ўртамиёна ислом тушунчасига катта эътибор қаратилмоқда. Эҳтимол бу ғояни айтган одам уни ўзига тегишли деб ўйласа керак. Бироқ бу ғоя Ғарбда пайдо бўлган”, деб айтди Эрдўған Анқарада аёл тадбиркорлар олдидаги нутқида. 

Эрдўған ундан ўртамиёна ислом ҳақида кўп йиллар аввал Европарламент йиғилишларида сўрашгани ҳақида эслаб ўтган. “Ҳозир улар яна бу ғояни илгари суришмоқчи. Улар ҳақиқатан ҳам исломни заифлаштиришмоқчи. Биз одамлар ислом ҳақида хорижий манбалардан билишларини истамаймиз”, деб қўшимча қилган Туркия президенти.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид