Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда Ўзбекистон фуқароси қотиллик учун 8,5 йилга қамалди
Йўловчини сафар давомида келиб чиққан келишмовчилик туфайли ўлдирган таксичи 8,5 йилга қамалди. Ҳодиса Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 2017 йилнинг май ойи бошларида юз берган. Бу ҳақда рус ОАВ ёзмоқда.
Таъкидланишича, Екатеринбургдаги “Везет” такси хизматида ноқонуний равишда ишлаган Ўзбекистон фуқароси 38 ёшли эркакнинг ўлдирилишида айбдор деб топилди. Ойбек Носиров исмли шахс 8,5 йилга қамалди. Бу ҳақда Свердлов вилояти прокуратураси хабар берган.
Қотиллик жорий йилнинг 1 май куни юз берган. Носиров ўз машинасида маст бўлган бир неча кишини олиб кетаётган бўлган, улар йўл давомида ўз йўналишларини бир неча марта ўзгартиришган. Йўловчилар таксичидан навбатдаги бора бошқа жойга олиб боришни сўрашганида, унинг жаҳли чиқиб кетган ҳамда уларни машинадан тушириб юборган. Бироқ оддий жанжал муштлашувга айланиб кетади. Натижада ҳайдовчи отвёрткани олиб, уни рақибининг бошига тиқиб олган. Эркак ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026