Копенгагенда туркларнинг самолёти ушлаб қолинди
Дания полицияси Копенгаген шаҳридан Истанбулга учиб кетиши режалаштирилган самолётда текширув ўтказишга мажбур бўлди. Бунга Atlasglobal компаниясига тегишли самолётга нисбатан таҳдид билдирилгани сабаб бўлган, деб хабар беради Reuters.
«Европадаги Atlasglobal самолёт бортида хавф мавжудлиги ҳақида Копенгаген полицияси зобитлари томонидан огоҳлантирилган», дейди терминал ходими. Аниқланишича, самолёт аэропорт терминалидан узоқроқ масофага олиб кетилган.
Полиция ходимлари тергов-қидирув ишларини бошлаши билан терминалнинг 9та йўлаги хизмат кўрсатишни тўхтатиб турди. Терминал ходимига таяниб Reuters мухбири ушбу ҳодисанинг тафсилотлари очиқланмаётганини айтади.
Маҳаллий полиция самолёт билан нима юз берганини бироздан кейин маълум қилишини билдирди.
Мавзуга оид
22:34 / 22.09.2021
Дунёнинг энг хавфсиз шаҳри маълум қилинди
20:26 / 17.05.2019
Копенгагенда велосипед тантанаси: данияликлар тирбандликлар устидан ғалаба қозониб, велосипедларга қандай ўтгани ҳақида
20:44 / 15.01.2019
Копенгагендаги талабалар ётоқхонасига хуш келибсиз!
15:30 / 24.12.2017